Мессининг собиқ устози БАА термасини бошқаради

Аргентина терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Эдгардо Бауса Бирлашган Араб Амирликлари терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди. Бу ҳақда БАА Футбол Федерацияси расмий сайти хабар бермоқда. 59 ёшли мутахассис билан икки йиллик шартнома имзолангани айтилмоқда.

Баусанинг олдига эса БАА термасини 2018 йилги Жаҳон Чемпионатига олиб чиқиш вазифаси қўйилди. Маълумот учун айни вақтда БАА термаси саралашнинг сўнгги босқичида турнир жадвалида 4-ўринда бормоқда.

Аргентиналик мураббийнинг дебюти эса 13 июнь санасида Таиландга қарши ўйинда бўлиши кутилмоқда.

Қайд этиш жоиз, Бауса Аргентина термасидаги муваффақиятсизлиги сабаб истеъфога чиқарилган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!