Мессининг терма жамоадаги муваффақиятсизликлари акс этган мультфилмни томоша қилинг (видео)
Ads

Bleacher Report портали Аргентина терма жамоаси сардори Лионель Мессининг Америка кубогидаги навбатдаги муваффақиятсизлигини акс эттирувчи Super Mario видеоўйини кўринишида махсус видеоролик тайёрлади.

Эслатиб ўтамиз, “альбасетлар” кеча мусобақа ярим финалида мезбон Бразилияга 2:0 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйишган эди. Қайд этиш лозимки, 32 ёшли Месси ҳозирча терма жамоаси сафида бирорта ҳам мусобақада ғолиб чиқа олмади.