Мессининг тоқати тоқ бўлди
Ads

"Биз безовталаниш учун ҳали эрта, боиси мавсум энди бошланди. Аммо сўнгги ўйинларда қайд этилаётган натижалар кутилмаган бўлди.

"Леганес"га қарши ўйиннинг дастлабки бўлимини ажойиб тарзда ўтказдик, аммо мағлуб бўлдик. "Атлетик" билан кечган беллашувда ҳам ғалаба қозониш учун етарлича вазият юзага келтирдик, аммо бунга эриша олмадик.

Ўйлашимча, биз ҳимояда янада яхши ҳаракат қилишимиз мумкин. Ўтган мавсум биз жуда кам гол ўтказиб юборган эдик. Ҳозир эса рақиблар дастлабки имкониятданоқ гол киритишмоқда. Биз рақиблар ҳар бир ўйинда гол киритишига йўл қўймаслигимиз лозим. Бу энг муҳими", - деди аргентиналик форвард.