"Металлург" марказий стадионида суғориш тизими бутунлай янгиланади

2019 йилги мавсумга ҳозирлик кўраётган “Металлург” ПФК Ўзбекистон профессионал футбол лигаси талабларидан келиб чиққан ҳолда марказий стадионда кенг кўламли таъмирлаш ишларини олиб бормоқда. Муқаддам “Металлург” марказий стадионида трибуна ўриндиқларини янгилаш, майдоннинг ҳолатини яхшилаш, текислаш, янги уруғ қадаш, дренаж тизимини мукаммаллаштириш борасида ишлар бошланганлиги ҳақида маълумот бергандик.

Бугун Тошкентдан яна бир мутахассис таклиф этилди. У майдоннинг суғориш тизимини бутунлай ўзгартириш, замонавий тарзда янгилаш бўйича лойиҳаларини клуб раҳбариятига таклиф этди. Икки томон музокараси натижасида бу борада ҳамкорликка келишиб олинди. “Металлург” марказий стадионида суғориш тизими ҳам мавсум бошлангунга қадар тўлиқ ўзгартирилиб, фойдаланишга топшириладиган бўлди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!