"Металлург" қийин аҳволда, Арвеладзе эса аралаш таркибни танлади

Бугунги ўйин олдидан "маъданчилар" устози Андрей Шипилов кадрлар борасида яхшигина муаммога дуч келди. Мавсум аввалида ва давралар оралиғида жамоа сафига айнан "Пахтакор" клуби сафидан ижара асосида келиб қўшилган Забиҳилло Ўринбоев, Акбар Исматуллаев, Суҳроб Нуруллоев, Аббос Отахонов, Жавоҳир Соҳибов, Станислав Андреев ва Саиджамол Давлатжонов каб футболчилар мазкур беллашувда майдонга тушишмайди.

Боиси, ушбу футболчиларнинг шартномаларида ўз клубига қарши ўйнамаслиги борасида алоҳида банд бор. Шу боис, "Металлург" захира ўриндиғида тўрт нафар футболчилар бор холос. Булар Вагин, Тошқўзиев, Ҳошимов, Исаевлардир.

Қўшимчасига сариқ карточкалар тўпланиб қолганлиги боис Зохид Абдуллаев ва Зафар Тўраевлар ҳам бугун бекободликларга ёрдам бера олишмайди.

Ўз навбатида "шерлар" устози Шота Арвеладзе эса бугун захирада қолиб кетган кўплаб футболчиларга имконият берди. Жумладан Хожиакбар Алижонов, Жаҳонгир Аҳмадов, Игорь Сергеев сингари футболчилар бугун бошланғич таркибда майдонга тушишади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!