Ads

Айни пайтда янги мавсум тадоригини кўраётган “Металлург” таркибида 35 нафар футболчи қатнашмоқда. 2018 йилги мавсумда жамоамиз шарафини ҳимоя қилган футболчилардан Павел Смоляченко, Шерзод Файзиев, Отабек Зокиров, Зафар Тўраев, Аброр Хусинов, Жасур Ҳасанов ҳамда Шаҳзод Шаймановларнинг бошқа клубларга ўтишига рухсат берилди.

Ўз навбатида “Металлург” футбол клуби раҳбарияти жамоа шифокори Бахтиёр Мирсагатов ҳамда массажчи Марат Хузияхметовлар билан ҳам хайрлашди.