Мейвезер: Макгергорнинг спаррингда рақибини нокатга учратганига ишонмайман
Ads

Америкалик енгилмас боксчи Флойд Мейвезер Конор Макгрегорнинг спарринг вақтида рақибини нокаутга учратганига ишонмаяпти. Аввалроқ америкалик боксчи Жесси Варгас ирландиялик спортчининг спаррингда нокаутга учратганини айтган.

Мен бунга ишонмайман. Сабаби видеолавҳани кўрганим йўқ. Биз Жесси билан ҳамкорликдаги ишни муҳокама қиляпмиз. Мен у билан бирга ишлашни хоҳлайман. Аммо юқоридаги гап-сўзларга ишонмайман, – дея Мейвезернинг сўзларини келтиради Fight Hype нашри.

Эслатиб ўтамиз, Мейвезер – Макгрегор жанги 26 август куни Лас-Вегасда бўлиб ўтади.