Мейвезер Нацукавани бир раундда рингга қулатди
Бугун Япониянинг Сайтама шаҳрида RIZIN 14 турнири бўлиб ўтди.
Кечанинг асосий жангида бокс бўйича собиқ жаҳон чемпиони Флойд Мейвезер ва япониялик таниқли кикбоксинг устаси Тенсин Нацукава ўртасида кечди.
Мейвезер биринчи раунднинг ўзида рақибини уч бор нокдаун ҳолатига туширди ва ҳакамлар учинчи нокдаундан сўнг жангни тўхтатишди.
Маълумот учун, Мейвезер - Нацукава жанги кўргазмали характерга эга эди ва профессионал бокс қоидалари бўйича ўтказилди. Ушбу жанг натижаси спортчиларнинг карьерасига киритилмайди.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)
Фикрлар