Мейвезер яна рингга қайтиш учун машғулотларга киришди
Ads

Бокс бўйича америкалик Флойд Мейвезер профессионал фаолиятидаги 51-жангини ўтказиши учун машғулотлар олиб бормоқда. Бироқ у енгил вазнда UFC чемпиони ирландиялик Конор Макгрегор билан қайта учрашмоқчи эмас.

Маъмумотларга кўра, Мейвезер бир неча ишончли кишилари билан яна битта жанг ўтказиш бўйича суҳбат ташкил қилган ва ҳозирда бунга вариантларни кўриб чиқмоқда.

Америкалик спортчи тезроқ расман рингга қайтишини эълон қилиши мумкин. Боксчи айни дамда ажойиб спорт формасида ва Лас-Вегасдаги залларидан бирида машғулотларга зўр бермоқда.

Мейвезер биринчи марта 2015 йил сентябрида фаолиятини якунлаганини маълум қилган эди. Бироқ 2017 йил Макгрегор билан жанг учун яна катта рингга қайтган. Жанг 26 август Лас-Вегасдаги “Ти-Мобайл” аренасида бўлиб, боксчининг 10- раундда техник нокаут билан якунланган. Макгрегор учун ушбу жанг профессиональ боксдаги илк жанги бўлса, Мейвезер учун карьерасида сўнггиси бўлган эди.