Микляев ва Мирко Еличич
Ads

Олий лига 30-туридан ўрин олган "Локомотив" - "Бунёдкор" ўйинидан сўнг "темирйўлчилар" устозлари Андрей Микляев ҳамда Мирко Еличичлар матбуот анжуманида иштирок этди ва учрашув борасидаги ўз фикрларини билдиришди.

Еличич: Футболчиларга раҳмат. Улар анча яхши мавсумни ўтказишди. Биз ҳар ўйинда охиригача ҳаракат қиламиз. Ўртоқлик ўйиними фарқи йўқ. Доим курашамиз. ПРО лицензиясини олишга ҳаракат қиламан. Чунки бу жуда муҳим. Бу борада ўқийман.
Ўзбекистонда скаут йўқ. Шунинг учун легионерлар танлашда қийналамиз.

Микляев: Чемпионлик сири? Кетма кет чемпион бўлиш қийин. Бунинг учун биз, футболчилар, раҳбарият бир оиладек ҳаракат қилди. Ҳар доим ким тайёр бўлса ўша майдонга тушди. Биз ҳар лаҳзада ҳаққоний иш олиб бордик.

Иккинчи давра чемпиони бу "Насаф". Улар ажойиб ҳаракат қилишди.