Ads
 
 
Италия чемпионатида юқори ўринлар ва Европа чемпионлар лигаси йўлланмаси учун курашаётган "Милан" таркибини сезиларли даражада кучайтиришни бошлади. Клуб раҳбарияти қишки трансфер вақтида таркибни кучайтириш учун 150 миллион евро ажратди.
 
"Милан" мураббийлари бу суммага бирваракайига учта ҳужумчи - "Соссуоло"дан Доменико Берарди, "Фиорентина"дан Федерико Бернардески ва "Лацио"дан Бальде Кейта ва "Вильярреал" ҳимоячиси Матео Мусаччионинг трансферини қўлга киритмоқчи.
 
 
Айни пайтда "Милан" Италия чемпионатида 33 очко билан бешинчи поғонани эгаллаб турибди.