"Милан" "Бавария" билан Саншеш борасидаги музокараларни тўхтатди

Италиянинг “Милан” клуби бош директори Марко Фассоне “Бавария” ярим ҳимоячиси Ринату Саншешнинг трансфери бўйича гапириб ўтди.

“Айни дамда ҳеч қандай музокаралар йўқ. Шуни алоҳида айтишим керакки, бизнинг “Бавария” раҳбарияти билан алоқаларимиз жуда яхши. Биз бир неча бор Саншешнинг трансфери борасида гаплашдик, аммо биз ўз қурбимиз етган нархни таклиф қилдик.

Агар, бу борада ҳолат ўзгарса, биз яна музокаралар ўтказишга тайёрмиз”, - дейди Фассоне Sky Sports нашрига берган интервьюсида.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!