Сўнгги пайтларда шов-шувли трансферларни амалга ошираётган “Милан” бу сафар Ренату Саншеш борасида “Бавария” билан келиша олмади.

Sky Sport Italia нашри тарқатган хабарга кўра, ушбу келишувнинг молиявий томонлари мюнхенликларни қониқтирмаган.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ “россонерилар” 19 ёшли португалиялик футболчини кейинчалик 40 млн еврога сотиб олиш шарти билан 7 млн евро эвазига икки йилга ижарага олишни режалаштираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.