“Милан” Бундеслига тўпурарини кўз остига олиб қўйди

 

“Милан” жамоаси раҳбарияти Дортмунднинг “Боруссия” клуби ҳужумчиси Пьер-Эмерик Обамеянгни ўз сафига қўшиб олмоқчи. Бу ҳақда италиялик журналист Жанлука Ди Марцио маълум қилди.

“Боруссия” габонлик футболчининг трасферида 70 миллион евро ишлаб олмоқчи, бироқ “россонерилар” сўралаётган пул жуда катта деб ҳисобламоқда. Айни вақтда “Милан” футболчининг трансфери ва маошини қисқартириш ниятида.

Пьер-Эмерик Обамеянгнинг дортмундликлар билан амалдаги шартномаси 2020 йилнинг ёзига қадар давом этади.  Ўтган мавсумда Обамеянг Бундеслиганинг 32 ўйинида 31 та гол уриб, тўпурарга айланганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!