"Милан" энди ПСЖ футболчисини қўлга киритмоқчи

Италиянинг “Милан” жамоаси Франциянинг ПСЖ клуби ярим ҳимоячиси Гжегож Криховякни ўз сафига қўшиб олмоқчи.

Итальян жамоаси парижликлардан полшалик футболчини ижараг олишни сўрагани айтилмоқда.

“Россонерилар” аслида полшалик футболчини “Лацио”дан Лукас Биглия келгунига қадар жамоага олиб келишмоқчи эдилар. Бироқ у жароҳат олди.

Шу боис, “Милан” 27 ёшли футболчини бир йилга ижарага олишни кўзламоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!