“Милан” еврокубоклардан четлатиши мумкин
Ads

УЕФА “Милан” клубини молиявий фэйр-плей қоидаларини бузганлиги учун икки йилга еврокубоклардан четлатиши мумкин, дея хабар беради La Gazzetta dello Sport нашри.

Аввалроқ итальян клуби Европа Лигаси-2018/19 мавсумидан четлатилиши ва 30 млн евро жарима тўлаши айтилган эди. Айни дамда “Милан” президенти Ли Йонхонг Шимолий Америка инвесторлари билан музокаралар олиб бормоқда.

УЕФА бу борада якуний қарорни 25 июн куни чиқаради. Агар жамоа четлатиладиган бўлса, раҳбарият дисквалификация бўйича халқаро спорт ҳакамлик судига (CAS) мурожаат қилишни режалаштирган.

Агар “Милан” еврокубоклардан четлатиладиган бўлса, Европа Лигаси-2018/19 гуруҳ босқичида “Аталанта” ўйнайди. Саралаш баҳсларида “Фиорентина” иштирок этади.