Ads

Аввал хабар берганимиздек кеча УЕФА Европа лигаси гуруҳ босқичи сўнгги турида Женнаро Гаттузо бошчилигидаги “Милан” сафарда Хорватиянинг “Риека” клуби меҳмони бўлди ва кутилмаганда 0:2 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.

Бироқ, шундай бўлсада, 6та ўйиндан сўнг 11 очко тўплаган "россонерилар" ўз гуруҳларида 1-ўринни қўла киритишди ва навбатдаги босқичга йўл олишди.

Қуйида ушбу қизиқарли ўйиннинг қисқача видеошарҳи ҳамда киритилган барча голларни томоша қилишингиз мумкин: