Ads

Кеча Европа лигасида 1/16 финал босқичидан ўрин олган баҳслар бўлиб ўтди.

Италиянинг “Милан” клуби ўз майдонида Болгариянинг “Лудогорец” жамоасини қабул қилди.

“Сан Сиро” стадионида кечган қарама-қаршиликда “россонерилар” 1:0 ҳисобида ғалабага эришдилар. Учрашувда киритилган ягона голга Фабио Борини муаллифлик қилди.

Икки ўйин натижасига кўра, 4:0 ҳисобида рақибдан устун келган Женнаро Гаттузо бошқарувидаги жамоа 1/8 финал босқичи йўлланмасини қўлга киритди.

Қуйида эса мазкур ўйин видеошарҳи билан танишишингиз мумкин.