Ads

Хабарингиз бор "Милан" "Челси" ярим ҳимоячиси Саск Фабрегасни ўз сафига қўшиб олишни истамоқда.

Бироқ, Football Italia нашри тарқатган хабарга қараганда “россонерилар” 31 ёшли испаниялик футболчининг трансферини сотиб олиш учун пул сарфлашмоқчи эмас. Шу боис, Фабрегас ёки мавсум якунига қадар ижарага олинади, ёки ҳозир “Челси” билан шартномасини бекор қилиши керак.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Фабрегас ва “Челси” ўртадаги шартномани бекор қилишга келишиб олишгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Маълумот учун, Фабрегас жорий мавсум “Челси” сафида жами 14та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 1та гол ҳамда 2та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.