Санкт-Петербургнинг “Зенит” клуби “Милан” ҳимоячиси Луки Антонеллининг хизматларига жиддий қизиқиш билдира бошлади.

Берилган маълумотларга қараганда питерликлар 30 ёшли Италия терма жамоаси аъзосини “Зенит” билан амалдаги шартномасини узайтиришдан бош тортаётган Доменико Кришитонинг ўрнига олиб келишмоқчи. Айтиш лозимки, Кришитонинг амалдаги шартномаси 2018 йилнинг ёзида ўз ниҳоясига етади.

Riafan.ru сайтининг маълум қилишича Антонеллининг “Зенит”га трансфери таҳминан 6 млн еврога баҳоланмоқда.

Маълумот учун, Антонелли жорий мавсум А Серияда жами 7та учрашувда иштирок этди.