Ads

Дортмунднинг "Боруссия" клуби ҳужумчиси Пьер-Эмерик Обамейянг Италиянинг "Милан" клуби сафига ўтиши мумкин. Бу ҳақда Tuttosport хабар бермоқда.

Габонлик футболчи жамоадошлари билан ёмон муносабатлари боис қишда жамоани тарк этмоқчи.

Миланликлар Никола Калинични Хитой клубига сотиш орқали Обамейянгни қўлга киритмоқчи.

Маълумот учун, Калинич бу мавсум А Серияда 13 та баҳсда майдонга тушди ва 4 та гол киритишга эришди.