Милан грандлари "Атлетико" ҳимоячиси учун кураш олиб боришмоқда

Милан шаҳрининг икки гранди - "Интер" ва "Милан" ўз сафига "Атлетико" ҳимоячиси Филипе Луисни қўшиб олиш учун кураш бошлашди. Бу ҳақда Calciomercato нашри хабар тарқатмоқда.

Айтиш лозимки 33 ёшли бразилиялик футболчининг “матрасчилар” билан амалдаги шартномаси жорий мавсум якунида ўз ниҳоясига етади. “Атлетико” эса унинг ёшини инобатга олиб ушбу келишувни фақат бир йилга узайтиришни таклиф қилмоқда. Бироқ, Луисни бу қаноатлантирмаяпти. Шу боисдан у жамоасини ўзгартирмоқчи.

Маълумот учун, Филипе Луис жорий мавсум 13та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 2та гол ҳамда 1та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!