Милан грандлари
Ads

“Сассуоло” клуби ярим ҳимоячиси Стефано Сенси Милан шаҳрининг икки гранди – “Интер” ва “Милан” клубларининг қизиқишлар доирасига кириб қолди.

La Gazzetta dello Sport нашри тарқатган хабарга кўра “нерадзуррилар” 23 ёшли футболчини мавсум якунлангач, яъна УЕФА томонидан молиявий фэйр-плей қоидасини бузганлиги учун қўйилган таъқиқ ниҳоясига етгач сотиб олмоқчи. Таъкидлаш лозимки, Сенси учун шунингдек “россонерилар” ҳам кураш олиб боришмоқда ва айнан “Милан” Сенси учун фаолиятини давом эттиришга энг маъқул вариант сифатида тилга олинмоқда.

Маълумот учун, Сенси жорий мавсум “Сассуоло” сафида А Серияда жами 8та ўйинда иштирок этди ва жамоасининг 2та голига ассистентлик қилишга эришди.