"Милан" ҳужумчисини АПЛда кутишмоқда

Англия премьер-лигаси иштирокчиси ҳисобланган "Хаддерсфилд" клуби "Милан" ҳужумчиси Андре Силвага жиддий қизиқиш билдира бошлади. Бу ҳақда Sky Sports хабар бермоқда.

Юқоридаги манбаанинг ёзишича инглиз клуби 22 ёшли португалиялик футболчини ёзги трансферлар давридаёқ қўлга киритишга уриниб кўришади. Таъкидлаш керакки, уларга бу борада “Монако” клуби жиддий рақобат қилиши мумкин. Боиси, айнан монаколиклар ҳам Силвани ўз сафларида кўришмоқчи.

Маълумот учун, Силва якунланган мавсум “россонерилар” сафида жами 40та учрашувда майдонга тушган ва ўз ҳисобига 10та гол ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!