Ads

Испаниянинг “Вильярреал” клуби колумбиялик ҳужумчи Карлос Бакка борасида “россонерилар” билан келишувга эришди. Бу ҳақда Marca нашри хабар тарқатмоқда.

Ҳозирча клуб бу ҳақда расман эълон қилмади, бироқ ишончли манбаанинг маълум қилишича Бакка янги мавсумни ижара асосида “сариқ сув ости кемаси”да бошлайди. Даставвал “Милан” шартномага 2017/18 йилги мавсум якунлангач 18 млн еврога футболчини сотиб олиш бандини ҳам киритишни режа қилган эди. Бироқ, испан клубига миланликларнинг қўйган шарти ёқмади.

Эслатиб ўтамиз, Бакка “Милан”га 2015 йил Испаниянинг бошқа бир жамоаси – “Севилья” сафидан 30млн евро эвазига келиб қўшилган эди. У ўтган давр мобайнида “россонерилар” сафида жами 77та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 34та гол ёздириб қўйишга эришган. Унинг “Милан” билан амалдаги шартномаси 2020 йилга қадар имзоланган.

Минбар

Барча блоглар