Ads

“Фиорентина” клуби форварди Никола Калинич фаолиятини “Милан”да давом эттирадиган бўлди.

Milan News нашри тарқатган хабарларга қараганда жамоалар 29 ёшли хорватиялик футболчининг трансфери бўйича келишувга эришишган. Унга кўра “россонерилар” Калинич учун “бинафшаранглилар”га 26 млн евро тўлаши лозим.

Маълумот учун, Никола ўтган мавсум “Фиорентина” сафида жами 42та учрашувда майдонга тушиб, рақиблари дарвозасини 20 марта аниқ нишонга олишга эришган.