Ads

Италиянинг “Милан” клуби ҳужумчиси Никола Калинич келгуси мавсумни Германия Бундеслигасида бошлаши мумкин.

TMW нашри тарқатган хабарга кўра 30 ёшли хорватиялик футболчига "Шальке" ҳамда "Айнтрахт" каби жамоалар жиддий қизиқиш билдира бошлашган. Ўз навбатида “Милан” раҳбариятининг ўтган йил ёзда “Фиорентина”дан сотиб олинган футболчининг жорий мавсумда намойиш этаётган ўйинларидан кўнгли тўлмаяпти ва уни сотиб юборишни режалаштирмоқда.

Маълумот учун, Калинич жорий мавсум “россонерилар” сафида жами 25та учрашувда иштирок этган ва ўз ҳисобига 4та гол ҳамда 2та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.