“Милан” клуби “Ювентус”нинг “оғзидаги ош”ини илиб кетмоқчи
Ads

Италиянинг “Милан” хамда “Ювентус” клублари Римнинг “Лацио” жамоаси ярим ҳимоячиси Бальде Кейтани ўз сафларига қўшиб олишмоқчи.

Туринликлар сенегаллик футболчи билан шахсий шартнома борасида келишиб бўлишган. Бироқ “кекса синьора” президенти Беппе Маротта римлик  ҳамкасби билан трансфер суммаси борасида бир қарорга кела олмаяпти.

26 июлда “Ювентус” Кейта учун 15 млн евро таклиф этгани, бироқ “Лацио”га бу сумма маъқул келмагани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Эндиликда, “россонерилар” президенти Марко Фассоне Кейта учун “Лацио”га 25 млн евро хамда яна 5 млн бонус таклиф этмоқда.

Маълумот учун, якунланган мавсумда 22 ёшли футболчи А Серияда 31 та баҳсда майдонга тушди ва 16 та гол киритиб, 5 та голга ассистентлик қилди.