
"Милан" "Лацио" ҳужумчисини харид қилмоқчи
Италиянинг “Милан” клуби ҳужум чизиғини кучайтириш учун ўз таркибига Чиро Иммобилени қўшиб олмоқчи.
SportMediaset нашри тарқатаётган хабарга қараганда, миланликлар италиялик футболчини Пьер-Эмерик Обамеянг ва Диего Костага нисбатан арзонроқ, вариант сифатида баҳолашмоқда. Нашрнинг хабар беришича, Иммобиленинг айни пайтдаги тахминий баҳоси 30 – 50 миллион еврони ташкил этмоқда.
Қайд этиш лозим, “Лацио” Иммобиле учун “Севилья”га 8,5 миллион евро тўлаганди.
Фикрлар