"Милан" Луис Густавони олиб келмоқчи


“Вольфсбург” клуби ярим ҳимоячиси Луис Густаво немис клуби билан янги шартнома тузишдан бош тортди.

Corriere dello Sport нашрининг хабар беришича, 29 ёшли футболчи учун курашга “Милан” ҳам қўшилган. Манбада ёзилишича, “қора-қизиллар” унинг учун 10 млн евро тўлайшга тайёр. “Вольфсбург” вакиллари ҳам айнан шунча маблағ сўрамоқда.

Luiz_Gustavo

Эслатиб ўтамиз, Луис Густавога шунингдек, “Арсенал”, “Ювентус” ва “Интер” клублари ҳам қизиқиш билдирмоқда. У “Вольфсбург” тўрт йилдан сўнг жамоани тарк этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!