Ads

ПСВ клуби вингери Ирвинг Лосано “Милан”нинг қизиқишлар доирасига кириб қолди. Бу ҳақда Tuttosport хабар бермоқда.

Унга кўра “россонерилар” 23 ёшли мексикалик футболчини яқинлашиб келаётган қишки трансферлар чоғидаёқ ўз сафларига қўшиб олишмоқчи ва бу борада аллақачон унинг агенти Мино Райола билан алоқага ҳам чиқишган.

Айтиш лозимки, Лосанонинг эйндховенликлар билан амалдаги шартномаси 2023 йилга қадар имзоланган. ПСВ эса уни 40 млн евродан камига сотмоқчи эмас.

Маълумот учун, Лосано жорий мавсум Голландия чемпионатида жами 17та ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига 11та гол ҳамда 9та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.