Италия А Сериясининг 29-турида “Милан” ўз майдонида “Сампдория”ни қабул қилди.

“Сан-Сиро”да кечган беллашувда ғолиб аниқланмади. Аниқроғи, учрашув 1:1 ҳисобида дуранг билан якун топди. “Милан” сафида голни Йенс Петер Хауге (87'), “Сампдория” сафида эса Фабио Квальярелла (57') киритди.

Ушбу ўйиндан сўнг “Милан” ўз ҳисобидаги очколарни 60 тага етказди ва ўзи эгаллаб турган 2-поғонани янада мустаҳкамлаб олди. “Сампдория” эса 36 очко билан 10-ўринда қолди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)