Италия А Сериясининг 32-турида “Милан” ўз майдонида “Сассуоло”ни қабул қилди.

“Сан Сирода” кечган беллашув кутилмаганда 1:2 ҳисобида “россонерилар”нинг мағлубияти билан якунланди. Гарчи ўйинда “Милан” ҳисобни очган бўлсада, якунда 2 та гол ўтказиб юборди. Шу куни меҳмонларга ғалаба келтирган ҳар иккала голга ҳам Жакомо Распадори (76', 83') муаллифлик қилди, мезбонларнинг ягона жавоб голини Хакан Чалханоглу (30') киритди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар