“Милан” ўз таркибига Игуаинни қўшиб олмоқчи

“Милан” клуби раҳбарияти “Ювентус” ҳужумчиси Гонсало Игуаинни ўз сафига қўшиб олши ҳақида бош қотирмоқда, дея хабар беради Италия ОАВ.

Corierre dello Sport нашри тарқатган хабарга кўра, агар клуб молиявий фейр-плей қоидаларини бузганлиги учун Европа Лигасидан четлатилмаса, аргентиналик футболчини Миланга олиб келиши мумкин. Шунингдек, миланликлар “Челси”дан Альваро Моратани ҳам таркибга қўшиб олиш вариантини ўрганиб чиқишмоқда, бироқ бу биринчисига қараганда анча мушкул. Умуман жамоанинг трансферлари УЕФА қарорларига боғлиқ.

30 ёшли ҳужумчи ўтган мавсум “Ювентус” сафида барча турнирларда 50 ўйинда 23 гол ва 8 голли узатмага муаллифлик қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!