Ads

Италиянинг "Милан" клуби ПСЖ билан ўзаро футболчи алмашиши мумкин. Бу ҳақда Premium Sport нашри хабар бермоқда.

Унга кўра “россонерилар” раҳбарияти парижликларнинг уругвайлик форварди Эдинсон Кавани учун ўзларининг 19 ёшли посбони Жанлуижи Доннарумманинг хизматларини таклиф қилмоқчи.

Эслатиб ўтиш лозимки, бундан аввалроқ Кавани ҳам Доннарумма ҳам ёзда жамоасини ўзгартиришни режалаштираётгани ҳақида хаарлар тарқалган эди.