Ads

Италиянинг “Милан” клуби яқинлашиб келаётган қишки трансферлар даврида бир қатор футболчиларини ижарага бериб юбориши мумкин.

Гап шундаки, агар “россонерилар” молиявий фэйр-плей масаласида УЕФА билан келиша олмаса, юқорида айтганимиздек бир қатор футболчилари билан ҳайрлашишига тўғри келади. Ана шундай футболчилар қаторида ҳужумчи Андре Силва ҳамда ярим ҳимоячи Хакан Чалханоглулар тилга олинмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Андре Силва “Милан”га жорий йилнинг ёзида “Порту”дан 38 млн евро эвазига келиб қўшилган эди. У бу мавсум Европа лигасининг жами 10та учрашувида майдонга тушган ва ўз ҳисобига 8та гол ёздириб қўйишга эришди. Бироқ, Силва жорий мавсум А Серияда ҳалигача гол ура олмаяпти.

Чалханоглу ҳам ўтган ёзги трансферлар даврида Леверкузеннинг “Байер” клубидан 22 млн евро вазига “Милан”га кўчиб ўтган эди.