"Милан" қишда "Челси" ҳимоячисини ўз сафига қўшиб олмоқчи, аммо...

"Милан" қишки трансферлар даврида "Челси" ҳимоячиси Андреас Кристенсенни ўз таркибига қўшиб олишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Football Italia нашри хабар бермоқда.

Унга кўра “россонерилар” давралар оралиғидаги трансферлар пайтида 22 ёшли даниялик футболчини сотиб олишмоқчи, бироқ, УЕФАнинг молиявий фэйр-плей қоидаси уларга бу йўлда тўсқинлик қилиши мумкин. “Аристократлар” Кристенсенни 40 млн еврога баҳолашмоқда.

Қолаверса, Кристенсеннинг ўзи ҳам етарли ўйин амалиётига эга бўла олмаётгани сабаб “Челси”дан кетишга тайёр. У жорий мавсум бор йўғи 6та ўйинда майдонга тушди ҳолос.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!