Ads

"Лос-Анжелес Гэлакси" клуби форварди Златан Ибрагимович билан келиша олмаган "Милан" энди ҳужум чизиғини кучайтира оладиган бошқа номзодларни қидирмоқда.

Gazzetta dello Sport тарқатган хабарга қараганда “россонерилар” шорт-листида "Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Маркус Рэшфорд ҳам бор. Айтиш керакки, асосан захирада қолиб кетаётган ёш иқтидор эгаси жамоасини ўзгартириш ниятида. Миланликлар эса айнан мана шундан фойдаланишиб, уни ўз сафига қўшиб олишмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, "Милан" шунингдек "Ливерпуль" форварди Дивок Оригини ҳам кузатиб бормоқда.