"Милан" Романьоли билан келишувни узайтирмоқчи

Италиянинг “Милан” клуби раҳбарияти жамоа марказий ҳимоячиси Алессио Романьолининг хизматларидан тўлиқ қониқиш ҳосил қилмоқда ва шу боис у билан амалдаги келишувни узайтирмоқчи.

Premium Sport нашри тарқатган хабарга кўра “россонерилар” 23 ёшли италиялик футболчи билан 2023 йилга қадар мўлжалланган келишувни имзолашмоқчи. Ушбу келишув эса март ойи охиригача амалга ошиши режалаштирилган. Янги шартномага кўра Алессионинг маоши йилига 2 млн евродан 4 млн еврогача оширилади.

Маълумот учун, Романьоли жорий мавсум А Серияда жами 21та учрашувда иштирок этган ва ўз ҳисобига 2та гол ҳамда 1та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!