Аввал хабар берганимиздек кеча Италия кубоги ярим финал босқичи дастлабки учрашувидан ўрин олган “Милан” ҳамда “Лацио” жамоалари ўртасидаги баҳс бўлиб ўтди.

Учрашувда томонлар ҳар қанча уринишмасин дарвозаларга гол киритилмади ва ўйин 0:0 ҳисобида нурсиз дуранг билан якунланди.

Эслатиб ўтамиз, жавоб баҳси 28 февраль куни Римдаги “Олимпико” стадионида ўтказилади.

Қуйида "Милан" ҳамда "Лацио" жамоалари баҳсининг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин: