Лондоннинг "Арсенал" клуби форварди Пьер-Эмерик Обамеянг "Милан"нинг қизиқишлар доирасига кириб қолди.

Le 10 Sport нашри тарқатган хабарга кўра яқиндагина “канонирлар” сафидан кетиб “россонерилар” таркибида иш бошлаган “Милан”нинг янги ижрочи директори Иван Газидис ушбу трансферни амалга оширишда катта рол ўйнаши мумкин. Қолаверса, габонлик футболчининг ўзи ҳам Миланга қайтишга қарши эмас.

Маълумот учун, Обамеянг 2007-2011 йилларда "Милан" аъзоси сифатида тўп сурган. Бироқ, ўтган вақт мобайнида “россонерилар”нинг асосий таркибида бирорта ҳам учрашувда иштирок этмаган.