УЕФА Европа лигасининг 1/16 финал дастлабки баҳсида “Милан” сафарда “Црвена Звезда”га қарши баҳс олиб борди.

Белград шаҳрида кечган ўйин 2:2 ҳисобида жанговар дуранг билан якунланди. Дастлаб мезбонлар аъзоси Радован Панков (42' автогол) ўз дарвозасини ишғол этиб ҳисобни очган бўлса, “россонерилар” ҳисобига ёзилган иккинчи голга Тео Эрнандес (61') муаллифлик қилди. Майдон эгаларини мағлубиятдан сақлаб қолган голларни Гуелор Канга Каку (52') ва Милан Павков (90') киритди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар