“Милан” Старрижга қизиқиш билдиряпти
Ads

“Ливерпуль” хужумчиси Дэниэл Старриж ўз фаолиятини Италиянинг “Милан” клубида давом эттириши мумкин.

Calciomercato.com сайтининг хабар беришича, “росоньерлар” англиялик хужумчига қизиқиш билдирмоқда. Маълумотларга кўра трансфер январь ойида амалга ошиши кутилмоқда.

Қайд этиш лозим, хозирда “мерсисайдликлар” сафида Старриж асосий таркибдан тушиб қолган ва вақти-вақти билан майдонга кўриниш бермоқда холос.