“Милан” Сусо борасида “Байер”нинг таклифини рад этди

 

Италиянинг “Милан” клуби ярим ҳимоячиси Сусо фаолиятини бошқа чемпионатда давом эттириши мумкин эди. Аммо бу ўхшамай қолди. Бу ҳақда Corriere dello Sport хабар бермоқда.

Манбанинг маълум қилишича, Германиянинг “Байер” клуби миланликлар футболчиси Сусога қизиқиш билдиришаётганди. Шунинг учун “Байер” Сусо эвазига 15 миллион евро беришни таклиф қилган. Аммо “Милан” нархни рад этди.

Хабарларга қараганда, “россанерилар” испаниялик хавбекни 25 миллион евродан камига сотмасликларини маълум қилишган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!