"Милан" УЕФАни судга бермоқчи

Италиянинг "Милан" клуби молиявий фэйр-плей қоидасини бузгани учун УЕФА томонидан жиддий жазога тортилган эди. Бироқ, “россонерилар” ушбу қарордан норози бўлишмоқда ва улар ушбу ҳолат юзасидан УЕФАни Спорт арбитраж судига беришмоқчи.

“Милан” УЕФАнинг қароридан норози. Биз ушбу қарор юзасидан Спорт арбитраж судига даъво қилмоқчимиз”, - дейилади миланликлар расмий сайтида эълон қилинган баёнотда.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ УЕФА “Милан”га 12 млн евро жарима қўллаган эди. Бундан ташқари агар 2021 йилга қадар вазият тўғриланмаса жамоа еврокубоклардан четлатилиши ҳақида ҳам огоҳлантирган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!