Ads

"Айнтрахт" форварди Анте Ребич "Милан"га, "Милан" футболчиси Андре Силва эса "Айнтрахт"га ўтди.

Томонлар ўзаро келишган ҳолда, футболчиларни 2 йиллик муддатга ижарага беришди.

Олдинроқ, миланликлар Ребични 25-30 млн евро эвазига сотиб олиш ҳуқуқини ҳам қўлга киритишлари маълум қилинган эди. Бироқ, жамоалар бу ҳақида расмий баёнот беришмади.

rue2b6d7d5ab6

rue43502452df

Маълумот учун, Ребич Бундеслиганинг ўтган мавсумида 28 та учрашувда қатнашиб, 9 та гол урган эди.

Андре Силва эса "Севилья" клубида ижарада ўйнаб, Ла Лиганинг 27 та баҳсида иштирок этди ва 9 та гол урди.