"Милан" ва "Боруссия" Дортмунд "Барселона"нинг 20 ёшли ҳимоячисига қизиқиб қолди

Мавсумни “Эйбар” сафида ижара асосида ўтказаётган, трансфер ҳуқуқи эса “Барселона”га тегишли бўлган ҳимоячи Марк Кукурелья Европа грандларининг эътиборига тушиб қолди.

Берилган маълумотларга қараганда 20 ёшли футболчига “Боруссия” Дортмунд ва “Милан” клубларидан жиддий қизиқишлар пайдо бўла бошлаган. Таъкидлаш керакки, “Эйбар”да мавсум якунлангач уни 2 млн евро эвазига сотиб олиш ҳуқуқи мавжуд.

Маълумот учун, Кукурелья жорий мавсум Ла Лигада жами 19та ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига 2та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!