“Милан” ва “Интер” собиқ футболчиси “Депортиво”га ўтди

“Милан” ва “Интер” клуби собиқ футболчиси – Салли Мунтари Испаниянинг “Депортиво” жамоаси билан шартнома имзолади.

Клуб расмий сайтида ёзилишича, ярим ҳимоячи мавсум сўнггига қадар жамоа сафида тўп суради.

Ҳозирда “Депортиво”ни Кларенс Зэдорф бошқармоқда ва у Мунтари билан “Милан”да бирга тўп сурган.

33 ёшли футболчининг сўнгги жамоаси Италиянинг “Пескара” клуби бўлган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!