“Милан” хитойликларнинг пулига Фабрегас, Ковачич, де Врей ва Исколарни олиб келмоқчи
Ads

Италиянинг “Милан” клуби ўзининг таркибини кескин кучайтириш борасида бир қатор режаларни амалга оширмоқчи. Mirror нашрининг маълум қилишича “россонерилар”нинг асосий трансфер “нишони” бу “Челси” ярим ҳимоячиси Сеск Фабрегасдир.

Албатта миланликлар учун Фабрегасни сотиб олиш унчалик осон бўлмайди. Боиси испаниялик футболчининг трансферига каттагина маблағ талаб этилади. “Милан”нинг янги хитойлик инвесторлари келгуси йилнинг 3 мартигача жамоани тўлиқ сотиб олади ва шундан сўнг “Милан”га катта маблағ сарфлашни бошлайди.  

Айтиш керакки жамоа бош мураббийи Винченцо Монтелла Сескдан ташқари Иско, Матео Ковачич, Стефан де Врей, Бальде Кейта, Фабио Борини ва яна бошқа бир қатор футболчиларни кўз остига олиб қўйган.