"Милан" ярим ҳимоячиси фаолиятини Туркияда давом эттирадиган бўлди

Италиянинг “Милан” клуби ярим ҳимоячиси  Юрай Куцка фаолиятини Туркия Суперлигасида давом эттирадиган бўлди. 30 ёшли словакиялик футболчи энди “Трабзанспор” аъзосига айланади. Бу ҳақда турк клуби расмий сайти хабар бермоқда.

Маълумот учун, Куцка “россонерилар” сафига 2015 йилда “Женоа” сафидан келиб қўшилган эди. У ўтган давр мобайнида миланликлар сафида жами 67та расмий учрашувда майдонга тушган ва ўз ҳисобига 5та гол ҳамда 6та голли узатма ёздириб қўйшга эришган.

Норасмий хабарларга қараганда ушбу трансфер “Трабзанспор”га таҳминан 6 млн еврога тушиши мумкин. Айтиш керакки, “Милан” уни икки йил муқаддам 3 млн еврога ҳарид қилган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!